Кириш Регистрация

«Атлетико» янги мавсум учун сафар либосини тақдим этди (фото)

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» 2026/27 йилги мавсум учун янги сафар либосини тақдим этди.

Ушбу тўплам Nike компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, сариқ-яшил элементларга эга қора рангда ишланган.

«Асосий ранг сифатида қора рангнинг танланиши анъанавий қоидалардан чекиниш бўлиб, «Атлетико»нинг янада дадилроқ томонини кўрсатиб беради. Либоснинг асосий элементларида мавжуд бўлган Volt (ёрқин сариқ-яшил) рангидаги деталлар жамоанинг энг яхши лаҳзаларига ҳамроҳлик қилувчи ҳаяжон, драйв ва ғалаба қувончи билан боғлиқ бўлган визуал энергияни тақдим этади», – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

«Атлетико» ушбу либосда илк бор 24 май куни — Ла Лиганинг 38-тури доирасида «Вильярреал»га қарши кечадиган сафар ўйинида майдонга тушади.

Киритилди: 16:25, 19.05.2026.
Ўқилди: 514 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик