Кириш Регистрация

Коул Палмер «Манчестер Сити»га қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Челси» ярим ҳимоячиси Коул Палмер ўзи тарбияланган «Манчестер Сити» клубига қайтиши мумкин.

Mirror нашрининг хабарига кўра, агар шу ёзда Энцо Мареска Хосеп Гвардиоланинг ўрнига «шаҳарликлар» бошқарувини қўлга олса, у ҳужумкор ярим ҳимоячини «Манчестер Сити»га ўтишга кўндиришга ҳаракат қилади. Палмер аллақачон «Челси»да Мареска қўл остида тўп суришга улгурган.

Коул Палмер 2023 йилда «Манчестер Сити»дан «Челси»га 47 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг «кўклар» билан шартномаси 2033 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Лондон клуби сафида барча турнирларда 31 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Палмернинг трансфер баҳосини 110 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 18:35, 19.05.2026.
Ўқилди: 844 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик