«Эвертон» ва «Астон Вилла» клублари «Ньюкасл» ҳужумчиси Уильям Осулани сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда Inews нашри.
Манба берган маълумотларга кўра, «қарғалар» 22 ёшли даниялик футболчини бошқа жамоага тахминан 60–70 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. 2025 йилнинг ёзида футболчига «Айнтрахт» клуби қизиқиш билдирган ва уларга ҳужумчининг трансфер ҳуқуқини 35 миллион еврога сотиб олиш таклиф қилинган эди.
Осула айни дамда гол ва майдонда ўтказилган вақт нисбати бўйича Англия чемпионати пешқадамларидан бири бўлиб турибди — у тахминан ҳар 106 дақиқада битта гол урмоқда.
2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.













