Кириш Регистрация

Пауло Дибала АПЛга ўтишга қарши эмас

Баҳо:
+ | -

«Рома» ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Sky Sports тарқатган маълумотларга кўра, аргентиналик футболчи «Рома» билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар давом этаётганига қарамай, шу ёзда АПЛга ўтиш фикрига қарши эмас.

Рим клуби ҳамон аргентиналик юлдузни жамоада олиб қолишига ишонмоқда ва форвард янги битимга имзо чекишини кутяпти. Бироқ, Дибала доимо Англияда тўп суришни орзу қилган ва агар «Рома» билан келишувга эришилмаса, у шу ёзда эркин агентга айланади.

Пауло Дибала жорий мавсумда «Рома» сафида барча турнирларда 26 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21:04, 19.05.2026.
Ўқилди: 658 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик