Кириш Регистрация

Португалия бош мураббийи Роналдунинг ЖЧ-2026 қайдномасига киритилиши ва унинг жамоадаги роли ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётган Роберто Мартинес Саудиянинг «Ан-Наср» клуби юлдуз ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига чақирилиши хусусида фикр билдирди.

Мутахассис 40 ёшли ҳужумчи майдонда ҳам, кийиниш хонасида ҳам ўз вазифаларини аввалгидек аъло даражада бажаришига умид билдирди.

«У мен учун намунали сардор. Миллатлар лигасидаги ғалабамизда у жуда муҳим рол ўйнаган эди ва биз ҳозир ҳам у худди ўшандай масъулият даражасини намойиш этишини ҳамда кийиниш хонасида ўрнак бўлишини истаймиз», — дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Record нашри.

Жаҳон чемпионати шу йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўлиб ўтади. Бўлажак мундиал Роналду учун фаолиятидаги олтинчиси бўлади.

Португалиялик форвард Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида 29 та учрашувда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21:43, 19.05.2026.
Ўқилди: 918 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик