Кириш Регистрация

Самир Насри: «Зиданни айтмаганда, икки фуқаролиги бор футболчиларнинг Франция термаси билан муносабати ҳамиша мураккаб бўлган»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Самир Насри келиб чиқиши жазоирлик бўлган футболчиларни спорт фуқаролигини танлашда чуқурроқ ўйлаб кўришга чақирди.

«Ўз юртингизни таниб, илдизингизни топганингиздан сўнг, ҳамма нарса ўзгаради. Сизнинг ўз ватанингиз билан бўлган муносабатингиз аввалгидек бўлмайди. Агар эртага менга Жазоир терма жамоасини бошқаришни таклиф қилишса, югуриб борган бўлардим.

Агар мендан қайсидир футболчига маслаҳат беришимни сўрашса, шундай деган бўлардим: «Бизга бир қара. Эҳтимол, бу ерда (Францияда) бизни муносиб равишда қадрлашмагандир. Агар аждодларингиз тупроғига борсангиз, балки у ерда сизни кўпроқ ҳурмат қилишар».

Зиданни ҳисобга олмаганда, икки фуқароликка эга бўлган футболчиларнинг Франция терма жамоаси билан муносабатлари ҳамиша анча мураккаб кечган. Бизнинг тажрибамиз янги келаётган ёшларга ёрдам бериши мумкин. Аклиуш ёки Шеркининг ўрнида бўлганимда, Франция ёки Жазоирни танлаш масаласини жиддий ўйлаб кўрган бўлардим», — деди Насри K-mel Alliance Ethnik подкастида.

Киритилди: 22:30, 19.05.2026.
Ўқилди: 515 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик