Кириш Регистрация

Моуриньо Бастонини «Реал» ҳимоясини кучайтириш учун асосий вариант деб билмоқда

Баҳо:
+ | -

«Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастони фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Мигель Серрано хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, «Реал» бош мураббийлигига тайинланиши кутилаётган Жозе Моуриньо шу ёзда италиялик футболчини ўз жамоасига қўшиб олмоқчи. Португалиялик мутахассис Бастонини қироллик клуби ҳимоя чизиғини кучайтириш учун энг асосий вариант сифатида кўрмоқда.

Жорий мавсумда Алессандро Бастони «Интер» сафида 40 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 6 та голли узатма ёздириб қўйди. Аввалроқ, ушбу ҳимоячини сотиб олишга энг асосий даъвогар «Барселона» клуби бўлиб тургани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 23:45, 19.05.2026.
Ўқилди: 1090 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик