Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

«Боруссия Дортмунд» Санчодан воз кечиб, эътиборини «Арсенал» вундеркиндига қаратди

Баҳо:
+ | -

Жейдон Санчонинг Дортмунднинг «Боруссия» клубига қайтиши амалга ошмайдиган кўринади. 26 ёшли футболчи ҳозирда «Манчестер Юнайтед»дан ижарага олинган ҳолда «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилмоқда, мавсум якунланганидан кейин эса эркин агентга айланади. Англиялик вингерга асосий даъвогарлардан бири сифатида «Боруссия» кўрилаётган эди, бироқ трансфер барбод бўлмоқда: Sky Sport нашрининг хабар беришича, сўнгги пайтларда «асаларилар» ўзларига жуда яхши таниш бўлган ушбу футболчига нисбатан қизиқишларини совитишган.

Дортмунд клуби «Арсенал»га тегишли бўлган 19 ёшли Итан Нванери номзодига ўтишга тайёр. Transfermarkt талқинига кўра, Жейдон Санчонинг трансфер баҳоси 20 миллион еврони ташкил этади, худди шу сайтда Нванерининг баҳоси 40 миллион евро этиб белгиланган. Эслатиб ўтамиз, «канонирлар»нинг ушбу вундеркиндини январь ойида «Марсель» клуби ижарага олган эди.

Киритилди: 09:27, 20.05.2026.
Ўқилди: 491 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик