Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Қозоғистонлик журналист Абдуқодир Ҳусанов билан қандай учрашганини айтиб берди

Баҳо:
+2 | -

Қозоғистонлик журналист Олжас Байбосин Англияга сафар чоғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан учрашуви ҳақидаги тафсилотларни айтиб берди, деб хабар қилмоқда Sports.kz’га таяниб El Sport YouTube канали.

— Манчестерда бўлганимда, унинг отасига ёзиб, футболчи билан учрашиш истагим борлигини айтдим. Отасига раҳмат, у киши: «Олжас, қаердасан?» деди. Мен: «Меҳмонхонадаман», дедим. Шунда у: «Ҳозир Абдуқодирнинг ўзи олдингга боради», деди. Мен эса: «Йўқ, ўзим унинг олдига бораман», дедим. У киши эса: «Йўқ, сен каттасиз, унинг ўзи боради», деб жавоб берди. Ахир у «Манчестер Сити» асосий таркибида ўйнайдиган футболчи-ку. Мен: «Раҳмат, ака», дедим.

Кейин у менга уч марта қўнғироқ қилди, лекин кўтармадим. Орадан 40 дақиқа ўтиб, телефонга қарасам — жавобсиз қўнғироқ. Қайта қўнғироқ қилдим, лекин у олмади. «Энди учрашув бўлмайди шекилли», деб ўйладим, чунки қўнғироққа жавоб бермаган эдим.

Эртаси куни Абдуқодирнинг отаси яна қўнғироқ қилди: «Олжас, ҳаммаси жойидами?» деди. Мен узр сўраб, роуминг сабаб баъзан тармоқ ишламаётганини, Wi-Fi топгач сизларнинг қўнғироғингизни кўрганимни айтдим.

У киши: «Ҳечқиси йўқ, демак, бугун сен турган меҳмонхонага боради. Билетинг борми? Сен учун VIP билет олиб берайми?» деди. Мен эса иш билан келганимни ва аккредитациям борлигини айтдим.

Ўйин тугагач, Абдуқодирнинг ўзи қўнғироқ қилди: «Ака, ассалому алайкум, қаердасиз? Энди меҳмонхонага борайми?» деди. Мен стадионда эканимни айтдим. Жойлашувимни билгач, у олдимга келди, кўришдик ва бирга суратга тушдик.

Уларга видеога тушиш мумкин эмас экан, ёнида доим бир менежер юраркан. Абдуқодир ҳам «у мени койиши мумкин», деди. Кейин мен унга омад тиладим ва у кетди. Албатта, у ердаги европалик журналистлар ҳайратда қолишди ва: «Сен кимсан?» деб сўрашди, — деди Байбосин.

Манба: sports.kz
Киритилди: 11:11, 20.05.2026.
Ўқилди: 898 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик