Мадриднинг «Реал» клуби бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинганинг ўрнига номзод танлаб улгурди. Португалиялик мутахассис француз футболчисини ўз жамоасида кўрмаяпти, бу ҳақда сўнгги кунларда турли манбалар хабар тарқатган эди.
Журналист Латиго Серрано берган маълумотларга кўра, «The Special One» ушбу позиция учун асосий вариант сифатида «Вулверхэмптон» аъзоси Жоао Гомесни кўрмоқда.
Transfermarkt портали экспертлари томонидан 35 миллион еврога баҳоланган бразилиялик футболчига Мадриднинг «Атлетико», «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «Ливерпуль» клублари томонидан ҳам қизиқиш борлиги айтилган эди. Жорий мавсумда 25 ёшли ўйинчи «бўрилар» сафида 41 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.













