Кириш Регистрация

«Париж» клуби президенти Юрген Клоппни олиб келмоқчи

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «Париж» клуби президенти Антуан Арно келажакда Юрген Клоппни ўз жамоаси бош мураббийи сифатида кўришни истайди. Бу ҳақда RMC Sport хабар бермоқда.

Раҳбарият жамоани шу йилнинг февраль ойида қабул қилиб олган ва натижалар ҳамда ўйин сифатини сезиларли даражада яхшилашга муваффақ бўлган амалдаги бош мураббий Антуан Комбуарени олиб қолмоқчи. Бироқ 62 ёшли мутахассиснинг соғлиғида муаммолар бор ва бу унинг кейинги фаолиятига халақит бериши мумкин.

«Агар биз Чемпионлар Лигасига йўлланма олсак, Юрген Клоппни жамоамизни бошқаришга кўндиришни истардим. Ҳамма Клопп ҳақида орзу қилади. Аммо бу яқин йиллар ичида содир бўладиган воқелик эмас — балки уч, тўрт ёки беш йил ҳақида гап кетаётгандир», — деди Арно.

Узоқ йиллар давомида қуйи лигаларда юрган «Париж» клуби Франция чемпионати жорий мавсумини ўн биринчи ўринда якунлади.

Киритилди: 16:01, 20.05.2026.
Ўқилди: 920 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик