Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Вильярреал» ўз фахрийсининг кетишини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Вильярреал» қанот ҳимоячиси Альфонсо Педраса жорий мавсум якунида Испания клубини тарк этади. Бу ҳақдаги тегишли маълумот жамоа матбуот хизмати томонидан расмий сайтда эълон қилинди.

Педраса 2011 йилдан буён «Вильярреал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда — ўшанда у «сариқ сув ости кемаси»нинг клуб академиясига келиб қўшилган эди. Испания клуби таркибида 30 ёшли футболчи 234 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди. 2021 йилда Педраса жамоа билан биргаликда Европа лигаси совринини қўлга киритган.

«Вильярреал» Испания чемпионати якуниланишига бир тур қолганда 69 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 18:34, 20.05.2026.
Ўқилди: 389 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик