«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Кёртис Жонс миланлик «Интер» клубига ўтиш ғоясини маъқулламоқда. 25 ёшли футболчи Италияга кўчиб ўтишга бутунлай тайёр, бироқ клублар ўртасида ҳали келишувга эришилмаган, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Инглиз футболчиси «нерадзурри»нинг трансфер бозоридаги устувор (приоритет) вариантларидан бири ҳисобланади, аммо Милан клуби мерсисайдликлар ўз тарбияланувчиси учун қанча маблағ талаб қилишини ҳали аниқлаши керак бўлади. Кёртис Жонснинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси кейинги йилнинг ўртасида якунига етади, унинг трансфер қиймати эса «Transfermarkt» портали томонидан 35 миллион еврога баҳоланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 48 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйди.













