Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

«Милан» ёзда АПЛ ҳужумчиси трансферига қайтади

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» ҳужумчиси Жан-Филипп Матета йил бошидаёқ «Милан»га ўтишга жуда яқин келган эди, бироқ ўшанда келишув барбод бўлганди.

Инсайдер Николо Скиранинг маълумотларига кўра, «россонерилар» француз футболчисига бўлган қизиқишини ҳали ҳам сақлаб турибди ва уни ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Ҳужумчининг ўзи ҳам жорий мавсум якунланганидан кейин «бургутлар» сафини тарк этишга тайёр. Жан-Филипп Матета Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида майдонга тушган 31 та учрашувида ўз ҳисобига 11 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Transfermarkt портали Франция терма жамоаси аъзосининг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг «Кристал Пэлас» билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 12:33, 21.05.2026.
Ўқилди: 534 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик