Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

«Барселона» жорий мавсумда ўтган йилгига қараганда 31 та кам гол урди

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг ҳужум чизиғи ҳали ҳам даҳшатли бўлиб қолмоқда, бироқ Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги дебют мавсумидагидек эмас. «Кўк-анорранглилар» ўтган мавсумни барча турнирларда 174 та гол билан якунлаган эди, жорий мавсумда эса уларнинг ҳисобида 143 та гол мавжуд, дея хабар бермоқда Barca Universal нашри.

Каталонияликларнинг олдинда яна битта учрашуви бор — Ла Лиганинг сўнгги турида жамоа «Валенсия»га қарши майдонга тушади. Аммо ўтган йилги натижага яқинлашишнинг имкони йўқлиги кундек равшан. Фликнинг ўзи ҳужумдаги сермаҳсуллик ўтган мавсумга нисбатан пасайганини тан олган ҳолда, жамоанинг ҳимоядаги ўсишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, «Барса» Испания чемпионатида ишончли тарзда ғолиб чиқди, шунингдек, ўз совринлари коллекциясини мамлакат Суперкубоги билан бойитди.

Киритилди: 12:46, 21.05.2026.
Ўқилди: 572 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик