Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Каземиро «Манчестер Юнайтед» сафида бошқа майдонга тушмайди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Каземиро Премьер-лиганинг сўнгги туридан ўрин олган «Брайтон»га қарши учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бразилиялик футболчи мавсумнинг сўнгги уй учрашуви бўлган «Ноттингем Форест»га қарши баҳсда «Олд Траффорд» мухлислари билан хайрлашиб улгурди.

Geglobo нашрининг хабарига кўра, айнан ўша ўйин хавбек учун умуман «қизил иблислар» сафидаги охиргиси бўлиб қолади — у «Брайтон» билан учрашувда майдонга тушмайди.

Манкунианликларнинг «чайкалар»га қарши ўйини якшанба куни, 24 майда бўлиб ўтади. Майкл Кэррик жамоаси турнир жадвалида учинчи ўринни нақд қилиб бўлган ва келаси мавсумда Чемпионлар лигасида ўйнаши кафолатланган. Каземиро «Манчестер Юнайтед»ни эркин агент мақомида тарк этади — унинг амалдаги шартномаси шу ёзда якунига етади.

Киритилди: 13:09, 21.05.2026.
Ўқилди: 1053 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик