Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Энцо Фернандес «Челси» раҳбариятидан «Тоттенхэм» сардори трансферини сўради

Баҳо:
+3 | -

«Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес Аргентина терма жамоасидаги шериги Кристиан Ромерони ўз клубида кўришни истамоқда. «Тоттенхэм» сардори, ҳатто «шпорлар» Премьер-лигадаги ўрнини сақлаб қолишса ҳам, келаётган ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.

Transfer News Live нашри берган маълумотларга кўра, Фернандес «Челси» раҳбариятидан ёзги трансфер ойнасида Ромерони ўз томонларига оғдириб олишга ҳаракат қилишни илтимос қилган. Ярим ҳимоячи бу сўровни «аристократлар» билан шартномасини узайтириш бўйича олиб борилаётган музокаралар вақтида илгари сурган.

Transfermarkt портали Кристиан Ромеронинг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Шунингдек, ОАВдаги миш-мишларга кўра, 26 ёшли марказий ҳимоячининг хизматларига «Барселона» ва Мадриднинг «Атлетико» клублари томонидан ҳам қизиқишлар бор.

Киритилди: 10:34, 22.05.2026.
Ўқилди: 1372 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик