Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

«Манчестер Юнайтед» бу трансферда «Атлетико»ни ортда қолдирди

Баҳо:
+ | -

«Аталанта» ярим ҳимоячиси Эдерсон «Манчестер Юнайтед»га ўтишга жуда яқин турибди. Клублар бразилиялик футболчининг трансфери бўйича музокараларда сезиларли даражада олдинга силжишди — тез орада тўлиқ келишувга эришилиши мумкин.

Таниқли инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, томонлар ҳали бонус тизими тузилмасини тартибга солишлари керак, бироқ келишувнинг барча иштирокчилари ушбу трансфер амалга ошишига тўлиқ ишонмоқдалар. Трансфер «қизил иблислар»га 45 миллион еврога тушади. 26 ёшли футболчи Англия гранди билан 2031 йилгача мўлжалланган, йиллик маоши 5 миллион еврони ташкил этадиган шартнома имзолайди.

Бундан олдин Эдерсон учун курашда Мадриднинг «Атлетико» клуби асосий фаворит сифатида тилга олинаётган эди. Жорий мавсумда ҳавбек «Аталанта» сафида барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 10:42, 22.05.2026.
Ўқилди: 389 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик