Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

«Манчестер Юнайтед» ёзда икки нафар ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи: Номлар маълум

Баҳо:
+ | -

Ёзги трансфер ойнасида икки нафар ярим ҳимоячи «Манчестер Юнайтед» сафини тўлдириши мумкин. Бу ҳақда «Sky Sport Italia» журналистлари хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, «қизил иблислар»нинг қизиқишлар доирасидан «Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Сандро Тонали ва «Аталанта» хавбеки Эдерсон жой олган. «Манчестер Юнайтед» келаётган ёзда ҳар икки трансферни ҳам муваффақиятли якунлашни режалаштирмоқда.

Тоналининг трансфер бозоридаги жорий қиймати 80 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «ҳаккалар» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. Эдерсоннинг трансфер баҳоси эса 40 миллион еврони ташкил этади. Бразилиялик футболчининг бергамоликлар билан тузган меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.

Киритилди: 13:20, 22.05.2026.
Ўқилди: 1255 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик