«Сассуоло» клубининг марказий ҳимоячиси Тарик Мухаремович АПЛнинг икки клуби қизиқишлари доирасида турибди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, 23 ёшли футболчининг хизматларига «Тоттенхэм» ва «Борнмут» жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, Мухаремовичга бўлган ҳуқуқларнинг 50 фоизи «Ювентус» клубига тегишли бўлиб, босниялик ҳимоячи 2025 йилнинг бошида айнан Турин клубидан «Сассуоло»га кўчиб ўтган эди.
Италия чемпионатининг жорий мавсумида Мухаремович 32 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ва иккита голли узатмани ёздириб қўйди. «Transfermarkt» портали мутахассислари ҳимоячининг трансфер баҳосини 20 миллион еврога баҳолашмоқда. Эътиборли жиҳати, «Сассуоло» уни ўз вақтида атиги икки миллион евро эвазига сотиб олган эди.













