Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Арне Слот «Арсенал»ни чемпионлик билан табриклади

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот Лондоннинг «Арсенал» клубини чемпионлик билан табриклади.

«Мен «Арсенал»ни Премьер-лигадаги ғалабаси билан табриклайман. Микель ва унинг мураббийлар штаби улкан ишни амалга оширди. Аммо улар ўтган сафаргидан бутунлай бошқача чемпионга айланишди. Сўнгги 30 йил ичида биринчи марта голларнинг 40 фоизи стандарт вазиятлардан киритилди! Луис Энрике уларнинг лигамизда тўпсиз ҳаракатланиш бўйича энг яхшиси эканини айтган эди — мен бунга қўшиламан», — дея Слотнинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.

«Арсенал» 37-турдан кейин 82 очко жамғариб, муддатидан аввал Англия чемпионига айланди. «Манчестер Сити»дан фарқ тўрт очкони ташкил этади. «Тўпчилар» 2004 йилдан бери илк бор олтин медалларни қўлга киритдилар. «Ливерпуль» эса бешинчи ўринда бормоқда ва ҳозирча Чемпионлар лигасидаги иштирокини расман кафолатламаган, аммо мерсисайдликлар мағлуб бўлишса ҳам, катта эҳтимол билан улар бу ҳуқуқни қўлга киритишади.

Киритилди: 16:48, 22.05.2026.
Ўқилди: 722 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик