Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Арсенал» 70 миллион евролик футболчи билан шартнома имзоламоқчи

Баҳо:
+ | -

«Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скотт фаолиятини Лондоннинг «Арсенал» клубида давом эттириши мумкин. Arsenal Radar хабарига кўра, «канонирлар» «гилослар» вакили билан шартнома имзолаш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда. Футболчига бошқа маҳаллий грандлар ҳам даъвогарлик қилмоқда.

«Борнмут» ўз юлдузини сотиш ниятида эмас ва у учун тахминан 60 миллион фунт стерлинг (деярли 70 миллион евро) сўрамоқда.

Алекс Скотт Андони Ираола бошқарувидаги жамоа сафида жорий мавсумда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Нуфузли Transfermarkt портали экспертлари футболчининг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда. Ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 08:52, 23.05.2026.
Ўқилди: 745 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик