Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана

Адриан фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Бетис» дарвозабони Адриан ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали профессионал фаолиятини якунлаётганини маълум қилди. Январда испаниялик футболчи 39 ёшни қарши олган эди.

«Салом, «Бетис» мухлислари. Фаолиятим давомида мен совринлар ютдим, буюк футболчилар билан рақобатлашдим ва энг яхшилари билан бирга ўйнадим. Пенальтиларни қайтардим, голлар ўтказиб юбордим ва терма жамоага чақирилдим. Мен ота-онаси бутун ҳафталик меҳнатдан сўнг лойли майдонларда сакрашга олиб борган ва бундай орзу қилишга журъат ҳам этолмаган ўша кичкина болакай эришган нарсаларга эришдим.

Сиз аллақачон дам олиш кунлари менинг «Бетис» дарвозабони сифатидаги сўнгги ўйиним бўлишини биласиз, аммо мен шуни эълон қилмоқчиманки, охирги бир неча соат ичида бу менинг футболчи сифатидаги сўнгги ўйиним ҳам бўлишига қарор қилдим. Мен ўзимга мос жойда — ўз уйимда фаолиятимни якунлаяпман», — деб ёзади Адриан.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдан 2024 йилгача Адриан «Ливерпуль» сафида тўп сурган, унгача эса олти йил давомида «Вест Хэм» шарафини ҳимоя қилган. Мерсисайдликлар билан у 2019/20 йилги мавсумда Англия чемпиони, 2022 йилда Англия Кубоги соҳиби, 2019/20 йилда УЕФА Суперкубоги ва 2020 йилда Клублараро жаҳон чемпионати ғолиби бўлган, шунингдек, икки марта Англия Лига Кубогини қўлга киритган.

Киритилди: 09:35, 23.05.2026.
Ўқилди: 715 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал"нинг янги биринчи сардори ким бўлиши маълум [4116]

Икки нафар ўзбекистонлик футболчи Португалиянинг “Брага” клубига ўтди [3564]

Месси жаҳон чемпионатлари тарихида ҳеч кимга насиб этмаган икки рекордни ўрнатди [3451]

Расман: "Манчестер Сити" ҳимоячиси кутилмаганда Туркия грандига кўчиб ўтди [3301]

Роналду Португалия — Хорватия ўйинидаги бекор қилинган голи ва захирага олингани ҳақидаги саволга жавоб берди [2774]

Диего Симеоне Хулиан Альварес билан учрашди [2271]

«Манчестер Юнайтед» Винисиус учун 120 миллион евро тўлашга тайёр [2239]

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Роналдуни нима учун Мессига қараганда кўпроқ танқид қилишларини тушунтирди [2039]

Салоҳ нима учун ҳал қилувчи пенальтини «паненка» услубида тепганини тушунтирди [2006]

"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси "Интер"га ўтиши мумкин [1949]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик