Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Вирц Муҳаммад Салоҳнинг шов-шувли постига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Флориан Вирц жамоадоши Муҳаммад Салоҳнинг ижтимоий тармоқлардаги яқинда эълон қилган постига ўз муносабатини билдирди.

Мисрлик ҳужумчи «Ливерпуль»ни рақиблар қўрқадиган даҳшатли ҳужумкор жамоа сифатида яна кўришни исташини таъкидлаган эди.

«Салоҳ клубни аллақачон жуда яхши билади. У ҳалол йигит, шунинг учун ўзи ўйлаганини айтади. Бу табиий ҳол. Агар истаса, фикрини эркин билдириш ҳуқуқига эга бўлиши керак. Албатта, бу барчамиз, жумладан, Салоҳ учун ҳам қийин мавсум бўлди. Менимча, унинг сўзлари атрофида ҳаддан ташқари кўп шов-шув кўтарилди. У ҳеч кимни айбламоқчи эмасди. Унинг баёнотларини тўлиқ қўллаб-қувватлайман, демаяпман, лекин унинг менталитети, воқеаларга қараши ва ишлаш услуби менга ёқади. У кўп нарсани кўрган, шунинг учун уни тинглаш керак. Одамлар бошқа ўйинчиларнинг «лайк»лари билан боғлиқ воқеани ҳаддан ташқари бўрттириб юборишди. Менимча, у шунчаки клубдаги барчани руҳлантириб, уйғотиб қўймоқчи бўлган холос», — дея журналист Жеймс Пирснинг сўзларидан иқтибос келтиради Вирц.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Салоҳ мавсум якунида «қизиллар» сафини тарк этади.

Киритилди: 13:57, 23.05.2026.
Ўқилди: 830 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3985]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3909]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3388]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3332]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3103]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2340]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2138]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2117]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1972]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1924]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик