Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Манчестер Юнайтед» ван де Венни нишонга олди: трансфер «Тоттенхэм»нинг тақдирига боғлиқ

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» «Тоттенхэм» Англия чемпионатидан чиқиб кетган тақдирда, ҳимоячи Микки ван де Венни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Агар «шпорлар» АПЛда қолишса, манкунианликлар футболчига таклиф билан чиқмайди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс «The United Stand» YouTube каналида хабар берди.

Манбага кўра, агар «Тоттенхэм» АПЛда қоладиган бўлса, катта эҳтимол билан ван де Вен клуб билан янги шартнома имзолайди. Бироқ, «Ливерпуль» томонидан таклиф тушса, 25 ёшли ўйинчи мерсисайдликлар сафига ўтишни афзал кўради. Ҳозирги вақтда «қизиллар» ҳимоячининг трансфери бўйича расмий мурожаат қилмаган.

Жорий мавсумда ван де Вен барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. «Transfermarkt» портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 13:59, 23.05.2026.
Ўқилди: 741 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик