«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра айни дамда «Барселона»да ижара асосида тўп сураётган ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг келажаги борасида ўз фикрларини билдирди. Эвранинг таъкидлашича, футболчи «Олд Траффорд»га қайтмагани маъқул.
«Шахсий ва эгоистик нуқтаи назардан айтсам, «Манчестер Юнайтед»га қайтма. Қаерда бахтли бўлсанг, ўша ерда қол. Маркуснинг нархи «Барселона» учун жуда арзон бўлади ва бу улар учун айни муддао, чунки клуб унинг ҳақиқий қийматидан камроқ пул тўлайди», — дея Эвранинг сўзларини келтиради Manchester United Forever.
Жорий мавсумда Маркус Рэшфорд «Барселона» таркибида барча турнирларда 48 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Унинг «Манчестер Юнайтед» билан тузган амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.













