Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Интер Майами» ярим ҳимоячиси Каземиронинг жамоага келиши ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Интер Майами» ярим ҳимоячиси Теласко Сеговия «Манчестер Юнайтед» юлдузи Каземиронинг Америка клубига ўтиши ҳақидаги хабарларни амалда тасдиқлади.

ESPN нашрининг ёзишича, венесуэлалик футболчи Каземиронинг жамоага келишини ижобий баҳолаб, уни катта куч сифатида эътироф этган:

«Мен Каземиро келаётганини биламан. У – буюк футболчи. Агар бу содир бўлса, биз уни катта хурсандчилик билан кутиб оламиз. Ишонаманки, у жамоамизга жуда катта фойда келтиради», — деди Сеговия.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» аввалроқ 34 ёшли бразилиялик футболчи мавсум якунида эркин агент сифатида клубни тарк этишини эълон қилган эди. Каземиро ўз фаолияти давомида «Реал Мадрид» сафида беш марта Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган, шунингдек, «Сан-Паулу» ва «Порту» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Жорий мавсумда «қизил иблислар» таркибида 35 та учрашувда майдонга тушган ярим ҳимоячи 9 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 19:58, 23.05.2026.
Ўқилди: 1025 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик