Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Горецка: «Бавария» Чемпионлар лигасида ғолиб чиқади»

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Леон Горецка кетиш олдидан ўтказилган сўнгги ўйинидан сўнг клубнинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Шанба куни Мюнхенликлар Германия Кубоги финалида Кейннинг хет-триги эвазига «Штутгарт»ни мағлуб этиб (3:0), совринни қўлга киритишди. Горецка учрашувнинг энг сўнгги дақиқаларида майдонга тушди.

«Ишончим комил, эртами-кечми «Бавария» Чемпионлар лигасида ғолиб чиқади, агар аксарият футболчилар ва айниқса мураббий ҳеч қаерга кетмаса. Мен уларга энг яхши тилакларимни тилайман», — деди 31 ёшли хавбек ўйиндан кейинги интервьюсида.

Леон Горецка саккиз йил давомида Бундеслига гранди рангларини ҳимоя қилди. Футболчининг муддати тугаётган шартномаси узайтирилмади, тез орада у расман эркин агентга айланади.

Киритилди: 09:44, 24.05.2026.
Ўқилди: 420 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик