Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

«Манчестер Юнайтед» Уильямс трансферига қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ноттингем Форест» ҳимоячиси Неко Уильямс Англия Премьер-лигаси грандлари нишонига тушди. Caught Offside нашри хабарига кўра, 25 ёшли футболчи хизматига «Манчестер Юнайтед» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Шунга қарамай, «ўрмончилар» ўз етакчи ҳимоячисини қўйиб юбориш истагида эмас. «Ноттингем Форест» раҳбарияти Уильямсни клубда олиб қолиш учун унга янги, яхшиланган шартнома таклиф қилмоқчи.

Уильямс жорий мавсумда барча турнирларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда. Маълумот учун, АПЛ турнир жадвалида «Манчестер Юнайтед» 3-ўринда бораётган бўлса, «Ноттингем Форест» 16-поғонани эгаллаб турибди.

Киритилди: 11:59, 24.05.2026.
Ўқилди: 1116 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик