Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Ливерпуль» «Челси» ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳимоячиси Леви Колвилл фаолиятини Англия Премьер-лигасининг бошқа бир клубида давом эттириши мумкин. Football Insider нашри хабарига кўра, «Ливерпуль» 23 ёшли футболчини ўз таркибида кўришни истамоқда.

Колвилл жорий мавсумда «Челси» сафида бор-йўғи 4 та ўйинда майдонга тушди, бу эса унинг жамоадаги келажаги борасидаги саволларни кучайтирди. Футболчининг «аристократлар» билан тузган шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, унинг трансфер қиймати эса 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Айни пайтда АПЛ турнир жадвалида «Ливерпуль» 5-ўринни эгаллаб турган бўлса, «Челси» мавсумни 8-поғонада якунлаш арафасида турибди.

Киритилди: 12:00, 24.05.2026.
Ўқилди: 810 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик