Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Деклан Райс Премьер-лига якуни ва «ПСЖ»га қарши финал ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Деклан Райс Премьер-лига 38-туридан ўрин олган «Кристал Пэлас»га қарши баҳсдан (2:1) сўнг журналистлар билан суҳбатлашди. Аллақачон чемпионликни расмийлаштириб улгурган «канонирлар» якшанба куни бўлиб ўтган мавсумнинг сўнгги ўйинида ҳам ғалаба қозонишди. Учрашув якунида Микель Артета шогирдларига чемпионлик кубоги топширилди, бироқ мавсум ҳали якунига етмади – олдинда Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ»га қарши тўқнашув кутиб турибди.

«Эндиги мақсадимиз – «олтин дубль»га эришиш. Ҳозир бор эътиборимизни «ПСЖ»га қаратганмиз», — дея Райснинг сўзларини келтиради The Touchline.

Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи баҳси 30 май куни бўлиб ўтади. «Арсенал» ўз тарихида ҳали бирор марта бу турнирда зафар қучмаган.

Киритилди: 12:05, 25.05.2026.
Ўқилди: 617 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик