Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

«Милан»да катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри лавозимини тарк этишга яқин турибди. Журналист Маттео Мореттонинг хабар беришича, клубни фақат Аллегри эмас, балки бош директор сифатида фаолият юритган Жорджо Фурлани ҳам тарк этиши кутилмоқда.

«Милан» хўжайини Джерри Кардинале аллақачон спорт ва бош директор лавозимларига янги номзодларни қидиришни бошлаган. Бунинг учун хорижлик мутахассислар кўриб чиқилмоқда. Умуман олганда, мавсум якунидаги муваффақиятсизликдан сўнг «россонерилар» лагерида катта «революция»га ҳозирлик кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» Италия чемпионатининг сўнгги турида ўз майдонида «Кальяри»дан кутилмаганда мағлубиятга учраб (1:2), Чемпионлар лигаси йўлланмасидан мосуво бўлган эди.

Киритилди: 17:21, 25.05.2026.
Ўқилди: 565 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик