Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Бруну Фернандеш Кэррикнинг ёндашуви моҳияти ҳақида гапириб берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш клуб бош мураббийи Майкл Кэррикнинг иш услуби ва методларига баҳо берди.

«Майкл келганида жамоага барқарорлик беришга ва футболчиларда руҳий хотиржамликни уйғотишга ҳаракат қилди. У клубни ичидан билади, жамоа қандай ўйнаши кераклигини ва мухлислар нимани кўришни исташини яхши тушунади. Унинг мураббийлик услуби ўзига хос вазминлиги билан ажралиб туради. Биз ўйинларга тўғри кайфият ва катта масъулият ҳисси билан ёндашамиз.

У муҳокама қилинмайдиган асосий қоидалар ва пойдеворни яратиб беради, лекин шу билан бирга биздан масъулиятни ўз зиммамизга олишни ва мустақил қарор қабул қилишни талаб қилади, чунки ўйин давомида вазият ўзгариши мумкин. У тўп билан бўлганингизда қарор қабул қилиш эркинлигини беради. У: «Мен сизнинг ўрнингизга тўпни қаерга узатишни ёки қачон зарба беришни ҳал қилолмайман, лекин бўш зоналар қаерда бўлишини тушунишингизга ёрдам бера оламан», дейди. Менимча, бўш ҳудудларни англаш энг муҳим нарсадир.

Майкл ёндашувининг моҳияти мана шунда. У маслаҳат беради, қолганини эса ўзимиз тўғри ҳал қилишимиз керак. У бизга ўйин жараёнини таҳлил қилиш имконини беради, чунки майдонда ҳар қандай воқеа юз бериши мумкин», — деди Фернандеш The Diary of a CEO подкастида.

Киритилди: 11:00, 26.05.2026.
Ўқилди: 402 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик