«Манчестер Юнайтед» собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд АПЛ мавсуми якунларига тўхталди.
«Премьер-лига ажойиб ўтди... Чемпионлик пойгаси деярли охиригача давом этди! «Арсенал»ни табриклайман.
«Манчестер Юнайтед» АПЛда 15-ўриндан 3-ўринга кўтарилди. «Вест Хэм»нинг тушиб кетгани хафа қилди. «МЮ»га катта ўзгаришлар керак! «Борнмут», «Сандерленд» ва «Брайтон»га қойил қоламан. «Брентфорд»дан Кит Эндрюсга алоҳида раҳмат – у бунчалик осон бўлмайди деб ўйлагандим.
Кейинги мавсумда бир нарсани тузатиш керак – ВАР.
Мавсумнинг энг яхши футболчиси – Бруну Фернандеш. Энг яхши мураббий – Микель Артета. Мавсум кашфиёти – «Сандерленд». Энг яхши трансферлар – Жака, Ламменс, Семеньо.
Жамоаларини тарк этаётган Гвардиола ва Салоҳга «МЮ» мухлиси номидан раҳмат! Лекин жиддий айтадиган бўлсам, уларнинг иккаласи ҳам АПЛ учун жуда кўп иш қилишди ва ажойиб шахслардир. Кейинги ишларида омад!» – деб ёзди Фердинанд твиттерда.













