Кириш Регистрация

«Рома» Маленни тўлиқ сотиб олганини расман эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Рома» клуби ўзининг расмий сайти орқали ҳужумчи Дониэлл Маленнинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олганини эълон қилди. 27 ёшли нидерландиялик футболчи билан 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган шартнома имзоланди.

Аввалроқ матбуотда «Рома» Мален учун «Астон Вилла»га 25 миллион евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Дониэлл Мален «бўрилар» сафига 2026 йил январ ойида келиб қўшилган эди. Ижара асосида тўп тепган ҳужумчи 20 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, «Рома» А Серия турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб, 2026/2027 йилги мавсум учун Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Киритилди: 20:52, 26.05.2026.
Ўқилди: 502 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик