«Атлетико Мадрид» ҳужумчиси Хулиан Альварес Аргентина терма жамоасидаги шериги, «Интер» форварди Лаутаро Мартинес билан бўлаётган рақобат ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Лаутаро билан рақобатлашиш — бу завқ. Майдонга бирга тушган пайтларимизда ўзимизни яхши кўрсата олганмиз. Иккимиздан биримиз ўйнаганда, жамоага фойда келтириш муҳим ҳисобланади. Бу ички рақобат ҳар биримизни кундан-кунга яхшироқ бўлишга ундайди», — дея Альвареснинг сўзларини келтиради FIFA.com.
Маълумот учун, Хулиан Альварес Аргентина терма жамоаси сафида 51 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урган. Лаутаро Мартинес ҳисобида эса миллий жамоа либосидаги 75 та ўйин ва 36 та гол мавжуд.













