«Реал»нинг собиқ ҳимоячиси Даниэль Карвахаль Мадрид клубини тарк этгач, фаолиятини қаерда давом эттириши борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ҳозир ёзги таътилдан завқланаман, лекин фаолиятимни давом эттиришим аниқ. Ўзим ва оилам учун энг яхши вариант қайси бўлишини кўриб чиқамиз ва шу асосда қарор қабул қиламан. Испанияда қолишни афзал кўраманми? Ҳали билмайман, биз шошилмасдан қарор қабул қиламиз.
«Комо» ёки Қатардан таклифлар борми? Ростини айтсам, билмайман. Ҳозирча барча вариантлар учун очиқман ва биз бу борада ишлаяпмиз», — дея Карвахальнинг сўзларини келтиради Madrid Extra.
Даниэль Карвахаль 2013 йилдан 2026 йилгача «Реал» шарафини ҳимоя қилди. У Мадрид клуби либосида жами 451 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва 66 та голли узатмани амалга оширди.













