Кириш Регистрация

Дибаланинг келажаги деярли ҳал бўлди

Баҳо:
+ | -

«Рома» ҳужумчиси Пауло Дибала клубда қолишга қарор қилди. Аргентиналик футболчининг амалдаги шартномаси келгуси ойда якунига етади, бироқ томонлар янги битимни имзолаш арафасида турибди, деб хабар беради журналист Николо Скира.

Шартнома деярли тайёр. Келишув 2028 йилгача мўлжалланган бўлиб, футболчининг йиллик маоши бонусларни ҳисобга олмаганда 2,5 миллион еврони ташкил этади.

Пауло Дибала 2022 йилнинг ёзидан буён «Рома» сафида тўп суриб келмоқда. Якунланган мавсумда ҳужумчи жами 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ матбуотда 32 ёшли футболчининг Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 10:15, 27.05.2026.
Ўқилди: 264 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик