«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Мануэль Угарте ёзги трансфер ойнасида клубда қолиши мумкин. 25 ёшли уругвайлик футболчи жамоа бош мураббийи Майкл Кэррикнинг ишончига тўлиқ кира олмаяпти ва ўйин амалиёти борасида муаммоларга дуч келмоқда.
Журналист Самуэль Лакхёрстнинг хабар беришича, манкунианликлар раҳбарияти футболчини сотишга уриниб кўрди, бироқ харидорлар томонидан қизиқиш жуда паст эканлиги маълум бўлди. Шу сабабли, яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида хавбекнинг жамоада қолиш эҳтимоли катта.
Маълумот учун, Угарте якунланган мавсумда «қизил иблислар» сафида 24 та ўйинда майдонга тушган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган бўлиб, Transfermarkt портали футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.













