Кириш Регистрация

Николас Пас «Комо» бўйича қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

«Комо» ярим ҳимоячиси Николас Пас фаолиятини яна бир мавсум италиялик клуб сафида давом эттириш истагида. Бироқ футболчининг трансфер ҳуқуқлари Мадриднинг «Реал» клубига тегишли бўлгани сабабли, якуний қарорни «қироллик клуби» раҳбарияти қабул қилади.

Таниқли италиялик журналист Жанлука ди Марцио хабарига кўра, «Комо» раҳбарияти иқтидорли футболчини ўз сафида олиб қолиш учун бор имкониятларини ишга солмоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири — жамоанинг келгуси мавсумда Европанинг энг нуфузли клублар турнири — Чемпионлар лигасида иштирок этишидир.

Мадридликлар футболчини қайтариб олиш ёки шартномасини узайтириш масаласида молиявий шартларни белгилаб олган: 2026 йил ёзида «Реал» Пас учун 9 миллион евро тўлаши керак бўлса, 2027 йилда бу сумма 10 миллион еврони ташкил этади. Трансфер борасидаги қарорда эса «Реал»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньонинг фикри ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

Киритилди: 10:48, 27.05.2026.
Ўқилди: 741 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик