Кириш Регистрация

Бергоми «Милан»ни кескин танқид қилди

Баҳо:
+ | -

«Интер» афсонаси, фаолиятининг барча 20 йилини «нерадзуррилар»га бағишлаган Жузеппе Бергоми «Милан»нинг мавсум якунидаги аянчли ҳолатига ўз муносабатини билдирди.

Бергоми «Милан»да жиддий ўзгаришлар ва жамоани қайта қуриш вақти келганини таъкидлади:

«Милан» учун яна бир бор «тотал қайта қуриш» лаҳзаси келди. Улар футбол ўйнашни биладиган янги жамоа қуришлари шарт. Нега ҳозир ҳамма «Комо» ҳақида гапиряпти? Чунки улар чиройли футбол намойиш этишмоқда. «Милан» эса ўтган ёзда 150 миллион евро сарфлади, лекин якунда ҳатто Чемпионлар лигасига ҳам чиқа олмади», — дея Бергоми сўзларини келтиради pianetamilan.it.

Эслатиб ўтамиз, Жузеппе Бергоми 1979 йилдан 1999 йилгача «Интер» сафида тўп сурган ва клуб рамзига айланган футболчилардан бири ҳисобланади.

Киритилди: 10:50, 27.05.2026.
Ўқилди: 203 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик