«Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес ёзги трансфер ойнаси вақтида клубдан кетиши кутилмоқда. Бу ҳақда таниқли журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.
Манбага кўра, аргентиналик футболчига бир қатор гранд жамоалар жиддий қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, «Манчестер Сити» уни ўз сафида кўришга интилмоқда — «шаҳарликлар» бош мураббийи Энцо Мареска футболчини шахсан ўз жамоасида кўришни истамоқда. Шунингдек, Фернандесни харид қилишга «ПСЖ» ва Мадриднинг «Реал» клуби ҳам умид қилмоқда.
Маълумот учун, 25 ёшли ярим ҳимоячи якунланган мавсумда барча мусобақалар доирасида 54 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди. Энцонинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2032 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари футболчининг трансфер қийматини 90 миллион еврога баҳоламоқда.













