Конференциялар Лигаси финал учрашуви олдидан "Кристал Пэлас" ва "Райо Вальекано" мухлислари ўртасида тўқнашувлар содир бўлди.
Турнирнинг финал ўйини бугун, 27 май куни Лейпциг шаҳрида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
BBC нашрининг Саксония полициясига таяниб хабар беришича, сешанба куни кечқурун шаҳар марказида "Райо Вальекано"нинг 300 га яқин мухлиси ресторан террасаларида ўтирган "Кристал Пелас" фанатлари билан тўқнашув уюштирган. Можаро иштирокчилари бир-бирларига шишалар, мебеллар ва пиво бокалларини улоқтиришган ва воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари муштлашувни бартараф этишган.
Кейинчалик, 60 га яқин кишидан иборат "Пелас" фанатлари гуруҳи ёнидан ўтиб кетаётган "Райо" мухлисларини провокация қилган, бироқ полиция тартиббузарликларнинг олдини олишга муваффақ бўлган.













