Кириш Регистрация

«Арсенал»нинг стандартлар бўйича мураббийи ҳар бир гол учун 10 минг фунт бонус олди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» жамоасида стандарт вазиятлар бўйича мураббий лавозимида ишлайдиган Николя Жовер жамоанинг муваффақиятлари туфайли катта даромад қилди.

«Канонирлар» якунланган мавсумда стандарт вазиятлардан киритилган голлар сони бўйича Премьер-лига рекордини ўрнатди – 25 та гол. Лондонликлар 22 йил ичида илк бор «Манчестер Сити»ни етти очкога ортда қолдириб, чемпионликни қўлга киритди.

Football Insider хабарига кўра, Жовер стандарт вазиятдан киритилган ҳар бир гол учун 10 минг фунт стерлинг (11,5 минг евро) миқдорида бонус олган. Микель Артета шогирдлари барча турнирларда рақиблар дарвозасини бундай усулда 34 маротаба ишғол этишга муваффақ бўлди.

30 май куни «Арсенал» ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигаси ғолиби бўлиши мумкин – финалда улар «ПСЖ»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 11:35, 28.05.2026.
Ўқилди: 330 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик