Кириш Регистрация

«Барселона» Кристиан Ромеро учун битимга ўз ўйинчисини қўшмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеро «Барселона» нишонида қолишда давом этмоқда. Каталония гранди «шпорлар» сардорини ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо аввалгидек, ушбу футболчи учун талаб қилинаётган 60 миллион еврони тўлашга рози эмас.

Diario Sport нашри хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» трансфер нархини тушириш учун битимга ўз футболчиларидан бирини қўшишга тайёр. Аввалроқ «Барселона» «Тоттенхэм» Премьер-лигадан тушиб кетган тақдирда Кристиан Ромерони қўлга киритишга уриниб кўриши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ Лондон жамоаси 17-ўринни эгаллаб, элитадаги ўрнини сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли марказий ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 11:38, 28.05.2026.
Ўқилди: 694 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик