Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Нагельсманн 18 ёшли Леннарт Карлнинг асосий таркибдаги ўрни ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Леннарт Карл бўлажак Жаҳон чемпионати учун Германия терма жамоаси қайдномасидан жой олди. 18 ёшли футболчи терма жамоадаги дебютини яқиндагина — жорий йилнинг март ойида ўтказган эди.

Журналистлар бош мураббий Юлиан Нагельсманндан вундеркиндни мундиал баҳсларида асосий таркибда кўриш мумкинми, деб сўрашди.

«Кўп нарса унинг яқин ҳафталарда ўзини қандай кўрсатишига боғлиқ. У терма жамоага келиши билан дарҳол ўзини кўрсатди ва яхши таассурот қолдирди. Мен унинг ҳужумнинг ўнг қанотида ҳам, ҳужумчи ортида марказда ҳам бирдек фойдали ўйнай олишига ишонаман. Асосий таркибда майдонга тушадими ёки йўқ — кўрамиз, буни у билан шахсан муҳокама қиламан. У ўз ўйини билан тайёр эканини исботлаши керак», – деди Нагельсманн матбуот анжуманида.

Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Кюрасао, Кот-д’Ивуар ва Эквадор терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Киритилди: 11:50, 28.05.2026.
Ўқилди: 519 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5401]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2674]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2523]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2474]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1798]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1775]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1712]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1537]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1448]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик