Кириш Регистрация

Георгий Мамардашвили Италияга йўл олиши мумкин: А Сериянинг уч клуби унга даъвогар

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» дарвозабони Георгий Мамардашвили фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, А Сериянинг учта вакили – «Ювентус», «Интер» ва «Фиорентина» клубларига грузиялик футболчини келаси мавсум учун ижарага олиш таклиф қилинган. Айни пайтда музокаралар давом этмоқда.

Георгий Мамардашвили ўтган мавсумда Арне Слот жамоаси сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, жами 34 та гол ўтказиб юборди ва 3 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Маълумот учун, 25 ёшли дарвозабоннинг Transfermarkt порталидаги бозор қиймати 28 миллион еврога баҳоланмоқда, унинг «қизиллар» билан амалдаги шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 11:59, 28.05.2026.
Ўқилди: 218 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик