Кириш Регистрация

Эндрю Робертсон «Ювентус»га нега рад жавобини бергани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг чап қанот ҳимоячиси Эндрю Робертсон фаолиятини Англия Премьер-лигасининг бошқа бир клуби – «Тоттенхэм»да давом эттиради. «Шпорлар» узоқ вақт давомида шотландиялик футболчи учун асосий даъвогар бўлиб келишган, бироқ сўнгги паллада «Ювентус» уни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлганди.

Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, 32 ёшли футболчи «кекса синьора»нинг таклифини рад этди. Бунга сабаб, у «Тоттенхэм» билан аллақачон келишиб олгани ва берган ваъдасини бузишни истамаганидир.

Эндрю Робертсон «Ливерпуль» сафида тўққиз йил давомида тўп сурди. У «қизиллар» таркибида барча турнирларда жами 378 та ўйинда майдонга тушган, икки карра Англия чемпиони бўлган ва бир марта Чемпионлар лигасида зафар қучган. «Тоттенхэм» эса жорий мавсумни 17-ўринда якунлаб, АПЛдаги ўрнини сақлаб қолди.

Киритилди: 12:11, 28.05.2026.
Ўқилди: 190 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик