Кириш Регистрация

«Реал» Модричга таклиф билан чиқмоқчи

Баҳо:
+ | -

Хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич «Милан» жамоасини тарк этмоқда. Бунга «россонерилар»нинг кейинги мавсум учун Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмагани сабаб бўлди.

Tuttosport хабарига кўра, Мадриднинг «Реал» клуби Модрични қайтаришни режалаштирмоқда, бироқ футболчи сифатида эмас. Хорватиялик юлдузга жамоанинг янги мураббийлар штабида лавозим ёки клубда маъмурий иш таклиф қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Модрич 2012 йилдан 2025 йилгача «Реал» шарафини ҳимоя қилган. Ўтган мавсумда у Италия чемпионатида «Милан» сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 12:14, 28.05.2026.
Ўқилди: 387 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик