Кириш Регистрация

Шешко «Манчестер Юнайтед»даги дебют мавсумининг асосий қийинчилигини айтиб ўтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Беньямин Шешко Англияга кўчиб ўтганидан кейинги илк мавсумда дуч келган қийинчиликлар ҳақида гапириб берди. «Қизил иблислар» словениялик футболчини ўтган йилнинг ёзида Германиянинг «РБ Лейпциг» клубидан 76,5 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

«Энг қийин синов Премьер-лига темпига мослашиш жараёни бўлди. Бу дунёдаги энг кучли чемпионат, бу ерда тезликлар жуда юқори... Ҳар бир ўйин сайин майдонда фикрлашим ва ҳаракатланишим тезлашиб борди», – дейди Шешко The United Stand нашрига берган интервьюсида.

22 ёшли футболчи якунланган АПЛ мавсумида 30 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11 та гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 12:20, 28.05.2026.
Ўқилди: 169 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик